Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida oliy ta’limdan keyingi ta’limga qabul boshlandi

15.04.2026
43
E'lon

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга (мустақил изланувчилик) 2026 йил 2-чорак учун қабул

ЭЪЛОНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 70-сон қарорига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш
2026 йил май ойида бўлиб ўтади.

Талабгорлар қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

  • 00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”
  • 00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
  • 00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”
  • 00.01 – “Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари”
  • 00.02 – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи”
  • 00.13 – “Менежмент”
  • 00.03 – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси”
  • 00.09 – “Давлат сиёсати ва бошқаруви тарихи”
  • 00.19 – “Давлат бошқарувининг иқтисодий асослари”
  • 00.17 – “Давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари”
  • 00.05 – “Давлат сиёсати ва бошқаруви социологияси”
  • 00.06 – “Давлат сиёсати ва бошқаруви асослари”

 

Ҳужжатлар Ягона электрон тизим (https://daraja.ilmiy.uz) орқали 2026 йил 15 апрелдан 15 майга қадар онлайн топширилади:

 

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

  • магистр даражаси, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича);
  • диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида учта мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида учта тезис;
  • хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

 

 

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга бўлган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даража;
  • диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;
  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган камида бешта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида чоп этилган камида бешта тезис;
  • хорижий тилни камида В2 даражасида билишини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

 

 

Академияда мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ҳар бири 100 балли баҳолаш тизимига асосланган қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

  • биринчи босқич — талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки, тест) топширади;
  • иккинчи босқич — талабгорлар диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдимот қилади.

Қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг диссертация режасининг муфассал лойиҳасини 100 балли тизимда баҳолайди (https://lex.uz/docs/8058177).

 

📌Манзил: https://yandex.uz/web-maps/-/CPF2BDzK

 

🎤 Академияда мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ўтказиш санаси ва бошқа маълумотлар https://dsba.uz/uz сайтига қуйилади.

 

Батафсил ва қўшимча маълумотлар учун :

Телефон: +998 (71) 232-60-63

Манзил: Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45